Қомусимиз – эркин ва фаровон ҳаётимиз кафолати

2019 йил 6 декабр куни «Қомусимиз – эркин ва фаровон ҳаётимиз кафолати» мавзусида маънавият соати ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг яратилиши тарихи ҳақида сўз юритишдан олдин “Конституция нима?” деган саволга жавоб бериш мақсадга мувофиқдир.

Конституция (лотинча “Constitution” – тузилиш, тузук) – давлатнинг Асосий қонуни. У давлат тузилишини, ҳокимият ва бошқарув органлари тизимини, уларнинг ваколати ҳамда шакллантирилиш тартиби, сайлов тизими, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва шахснинг ўзаро муносабатлари, шунингдек, суд тизимини ҳамда давлат ва жамиятнинг ўзаро муносабатларини белгилаб беради.

“Конституция” атамаси Қадимги Римдаёқ маълум бўлган (император Конституциясидебаталганқонун). Амир Темур “Тузуклар” и Шарқ ва Осиё мамлакатлари цивилизациясига хос алоҳида шаклдаги конституциявий ҳужжат хусусиятига эга бўлган.

Бизнинг асосий Қонунимиз яратилишининг мураккаб ва муҳим, айни чоғда шарафли солномасига назар солар эканмиз, ҳечшубҳасиз, Ўзбекистон Конституцияси халқимизнинг мустақиллик сари узоқ йўлдаги изланишлари натижаси эканига комил ишонч ҳосил қиламиз.

Авваламбор, конституциявий “бино”ниқуришда уч минг йиллик миллий давлатчилик тажрибасига таянилган. Бугунги Ўзбекистон маърифат парвар аждодларимиз, халқимизнинг тарихий анъаналари ва унинг мустақил давлат ҳақидаги кўп асрли орзусини мужассам этган. Қолаверса, манфаатларимиз ва интилишларимиздан келиб чиққан ҳолда, Асосий Қонунимиз Шарқ ва Ғарб, Жануб ва Шимолнинг 97 та мамлакати тўплаган илғор конституциявий тажрибани ҳисобга олиб яратилган.

Конституцияни яратиш йўлидаги биринчи ҳуқуқий қадам бу – ўзбек тилига давлат  тили  мақоми берилишидир.

Шундай қилиб, Ўзбекистон ўз мустақиллигини эълон қилган санадан эътиборан дунё саҳнида янги, суверен давлат қарор топган бўлса, биринчи Конституциямиз қабул қилинган куни давлатимиз янгидан туғилди, ҳақиқий мустақиллигимизга мустаҳкам ҳуқуқий пойдевор қўйилди.

Мустақил Ўзбекистоннинг биринчи Конституцияси янги мустақил жамиятнинг ишончли ҳуқуқий кафолатларини шакллантирди ва мустаҳкамлади. Конституциянинг қабул қилиниши ижтимоий ва давлат қурилишининг барча жабҳаларидаги муносабатларни, миллий қонунчилигимизнинг барча соҳаларини тартибга солувчи аниқ ҳуқуқий тизимни ташкил этди.

Мамлакатимиз раҳбари Ш.М.Мирзиёев фуқароларимизнинг ижтимоий ҳуқуқларини рўёбга чиқариш, жумладан, улар учун муносиб шароит яратиш, ёшларни ўқитиш ва касбга тайёрлаш, иш ва уй-жойлар билан таъминлаш каби ҳаётий масалаларни ҳал этишнинг истиқболларига доимий равишда тўҳталиб ўтмоқдалар. Бевосита   Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 26 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузаларида, шифокорлик касбини эгаллаш осон иш эмаслигини, бу инсондан машаққатли меҳнат, мустаҳкам ирода ва матонат талаб этади дея, таъкидлаган эдилар. Шу билан бирга тиббиёт ходимларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларга муносиб меҳнат шароитлари яратиш ҳамда рағбатлантириш тизимини янада такомиллаштириш зарурлигини, Аҳолига кафолатланган тиббий ёрдам кўрсатишни таъминлаш мақсадида келгусида мажбурий тиббий суғурта тизимини жорий этишимиз кераклиги, “Ўзбекистондаги ижтимоий ҳимоя моделини реал талаблар асосида умумэътироф этилган халқаро стандартлар даражасига кўтариш зарур”, дея бежиз таъкидламаган эди мухтарам Президентимиз.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan