МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШДАН МИЛЛИЙ ЮКСАЛИШ САРИ

13.09.19 й.  куни кафедра йиғилиши бўлиб ўтди.

Эзгу мақсад йўлида халқимизнинг донишманд – фузолалари, мутафаккирлари ўз диний-ахлоқий таълимотларини яратди. Бежизга халқимизнинг энг қадимги диний – ахлоқий таълимоти бўлмиш зардуштийлик, унинг Авесто муқаддас китобида “эзгу фикр”, “эзгу сўз” ва “эзгу амал”, айнан бизнинг юртимизда пайдо бўлмаган. Ана шу “ учта олтин қоида” га амал қилиш, инсоннинг эркин ва фаровон ҳаёт кечиришини таъминлаши уқтирилади. Умуман халқимиз тарихида барча диний, ахлоқий, фалсафий қадриятлар инсонга муносиб ҳаёт кечиришга даъват қилиш, маънавий юксалиши орқали фаровонликка эришиш мумкинлигини уқтириб туради.Тараққиётимизнинг кейинги тарихий босқичларида араблар истилоси, муғуллар босқини каби қатор босқинчиликлари оқибатида  халқимиз оғир тушкун ҳолатда яшашга маҳкум этилди. Озодлик йўлидаги Муқанна ҳаракати, Жалолиддин Мангу Бердининг буюк жасорати халқимизнинг ҳуррият йўлидаги курашида ўчмас из қолдирди. Мақсад – халқимизнинг  азалий орзуси – эркинлик, озодлик, мустақилликка йўл бермаслик, бунинг учун ёт мафкурани тиқиштириш лозим эди.

Сал кам юз йилдан ортиқ давом этган  мустамлакачилик сиёсати оқибатида, халқимизга хос бўлган зиёлилик, донишмандлик, яратувчилик, ташаббускорлик каби фазилатлар бўғилди. Ҳар қандай миллийлик ўтмиш қолдиғи деб талқин этилди. Бу каби қадриятларга жамият ривожига тўсиқ бўлувчи, эскилик сарқити сифатида, сиёсий – мафкуравий тус берилди.

Йигирманчи аср бошларидаги миллий озодлик ҳаракати, жадидчиларнинг маърифатчилик фаолияти миллий ривожланишимизни бир қадар таъминлаган бўлсада, миллий тарқоқлик, халқимизнинг ҳам иқтисодий ҳам маънавий оғир ҳаёт кечириши туфайли миллий зиёлиларимизга, жамиятга нисбатан Сталинчилик қатоғонлик сиёсати авж олдирилди. Аммо миллатимиз, халқимизга хос бўлган  муносиб инсоний  ҳаёт кечириш истаги, мустақиллик, эркинлик ва фаровонликни юксак қадрият сифатида улуғлаши, ардоқлаши каби фазилатлари сўнмади. Йўқ бўлиб кетмади.

 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan