2019 йил 4 сентябрь куни кафедрамизда Мустақиллик куни ташкил қилинди.
Энг улуғ, энг азиз байрамимиз – Ўзбекистон мустақиллигининг йигирма саккиз йиллиги байрами қалбларимизга шукуҳ бахш этмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг 2019 йил 8 июлда имзолаган “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ мазкур байрам “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” деган бош ғоя асосида ташкил этилмоқда.
Ҳақиқатан ҳам халқимизнинг ушбу хоҳиш-иродаси биз учун муқаддас. Мана, 28 йилдирки мустақиллик бизнинг энг муқаддас туйғумиз, буюк неъматимиз, энг олий қадриятимизга айланди.
Ҳаракатлар стратегиясига Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди учрашувларида қайд этилган мамлакатни ҳар томонлама ривожлантиришга оид концептуал ғоялари методологик асос бўлди. Мазкур Ҳаракатлар стратегиясида қуйидаги 5 та устувор йўналишлар белгиланган:
- Давлатважамиятқурилишинитакомиллаштириш.
- Қонунустуворлигинитаъминлашва суд-ҳуқуқтизиминиянадаислоҳқилиш.
- Иқтисодиётниянадаривожлантиришвалибераллаштириш.
- Ижтимоийсоҳаниривожлантириш.
- Хавфсизлик, миллатларарототувликвадинийбағрикенгликнитаъминлаш, чуқурўйланган, ўзароманфаатливаамалийруҳдагиташқисиёсатюритиш.
Умумий ҳисобда Ҳаракатлар стратегиясида 2017–2021 йилларда умумий қиймати 40 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги 649 та инвестиция лойиҳасини назарда тутувчи тармоқ дастурларини рўёбга чиқариш режалаштирилган. Натижада ушбу йилларда саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш 1,5 баравар, унинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 33,6 фоиздан 36 фоизгача, қайта ишлаш тармоғи улуши 80 дан 85 фоизгача ошади.