Республика ихтисослашган эндокринология илмий амалий тиббиёт марказига ташриф

10.05.2019 й. Тиббий радиология кафедраси магистратура йўналиши талабалари ва йўналиш мураббийи ва магистр талабаларининг ЎзР ССВ Республика ихтисослашган эндокринология илмий амалий тиббиёт марказига ташриф буюришди.

2019 йил 10  май куни ТТА  Тиббий радиология кафедраси 1 ва 3 курс магистр талабалари ва йўналиш мураббийи  Г.Б. Хайдарова ЎзР ССВ Республика ихтисослашган эндокринология илмий амалий тиббиёт марказига ташриф буюрдилар.

Марказ Ўзбекистонда эндокринология йўналиши бўйича ягона замонавий даволаш диагностикаси, илмий тадқиқот ва педагогик муассаси ҳисобланади. Марказнинг энг муҳим вазифаларидан бири йод танқислиги ҳолатларини бартараф этиш, қанд касаллигини даволаш ва унга ташҳис қўйишнинг замонавий йўлларини излаб топиш, нуклиар тиббиёт услублари ва бошқа турдаги оператив ёндашувларни ўз ичига олган қалқонсимон без саратонининг турли фарқларини, ва умуман қалқонсимон безлар потологиясини даволаш бўйича тадбирлар ўтказиш ҳисобланади. Бундан ташқари асосий вазифалардан бири гипофиза аденоманинг турли шаклларини, буйрак усти безлари касаллиги, нейроэндокрин касалигининг халқаро меъёрларини жорий этиш, гипофизнинг турли хил аденомаларини қисқа вақт ичида даволаш бўйича юқори технологик усулларни жорий этиш ҳисобланади.

Марказнинг 77% клиник ходимлари олий тоифали шифокорлар ҳисобланиб, мустақилликнинг 20 йили давомида эндокренология маркази ихтисослаштирилган кенгашида 21 та докторлик, 101 та номзодлик ишлари ҳимоя қилинди. Эндокренология маркази мутахассислари ва олимлари эндокренология соҳасида долзарб бўлган муаммоларга доир мунтазам равишда илмий тадқиқотлар ўтказиб, уларнинг самарси улароқ соҳа бўйича 8 та монография, 116 та услубий ва амалий тавсиялар 1201 та илмий мақолалар чоп этилди. Шунингдек, илмий тадқиқотлар олиб борилиб уларни амалда жорий этиш учун 29 та патент олинди.

Марказ вазифасига клиник орденаторлар, магистрларини тайёрлаш ҳамда мамлакатимизнинг турли ҳудудларида фаолият кўрсатаётган эндокренологларнинг малакасини ошириш киради.

 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan